Фейсал Мулич – «Сўғдиёна» футболчиси
Келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Сўғдиёна» клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Жамоа сербиялик тажрибали ҳужумчи Фейсал Мулич билан шартнома имзолаганини расмий равишда эълон қилди. Келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Мулич фаолияти давомида Европа ва Осиёнинг бир қатор клубларида тўп сурган. У «Мюнхен 1860», «Рояль Мускрон», «Ҳапоэл Акре», «Ҳапоэл Тел-Авив», «Бнеи Еҳуда», «Мура», «Велез Мостар», «Сеонгнам», «Сувон Блуингс», «Элимай» ва «Бурирам» жамоаларида ўйнаган.
«Сўғдиёна» клуби янги легионердан жамоага фойда келтириши, кўплаб голлар уриши ва ёрқин ўйинлар намойиш этишини кутмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист