locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фаворитларсиз шаклланган тўртлиқ. Д гуруҳи ҳақида гаплашамиз

Бу ерда мезбон АҚШ, Парагвай, Туркия ва Австралия жой олган.
Фаворитларсиз шаклланган тўртлиқ. Д гуруҳи ҳақида гаплашамиз
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. Бугун С гуруҳига етиб келдик. Бу ерда мезбон АҚШ, Парагвай, Туркия ва Австралия жой олган.

АҚШ

Мураббий

Маурицио Почеттино узоқ йиллар давомида клуб футболида ўз номини шакллантириб, охир-оқибат нуфузли ва талабгир мутахассисга айланди. Унинг “Тоттенхэм” билан амалга оширган лойиҳаси — Чемпионлар лигаси финалигача етиб бориши, шунингдек “ПСЖ” ва “Челси” каби гранд клублардаги фаолияти уни янада топ даражага олиб чиқди.

2024 йилда АҚШ федерацияси Почеттинони жалб қилиш учун жиддий ҳаракат қилди ва унга йилига тахминан 6 миллион евро маош таклиф этди. Натижада у ЖЧ–2026 доирасида энг юқори маош олувчи мураббийлар орасида учинчи ўринни эгаллади.

Юлдуз

Америкалик мухлислар учун тенгсиз севимли футболчи — Кристиан Пулишич. У ёшлигиданоқ миллий футболнинг асосий умиди сифатида кўрилган ва ватанидан катта меҳр қозонган.

Пулишич тўрт марта АҚШнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлиб, бу рекордни Лендон Доновон билан бўлишади. 27 ёшли вингер ҳозирда 32 гол билан терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар сафидан жой олиш арафасида, шунингдек ўйинлар сони бўйича ҳам етакчилар қаторига кирмоқда.

Мақсад

АҚШ 1994 йилда ҳам жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Ўшанда жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққан ва у ерда Бразилияга ютқазган.

Бу сафар эса бундай натижа қониқарли деб баҳоланмайди. Жамоа гуруҳдан юқорироқ ўрин билан чиқиб, 1/16 финалда қулай рақибга дуч келиши ва кейинги босқичга йўл олиши лозим. Чорак финалдан юқори натижа ҳозирча реал кўринмайди.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 1,30%

Парагвай

Мураббий

Густаво Алфаро — Почеттино каби аргентиналик, аммо Европада унчалик машҳур эмас. У 27 йил давомида маҳаллий клублар билан ишлаб, кейин терма жамоаларга ўтди.

2022 йилда у Эквадорни мундиалга олиб чиққан, аммо 4 очко плей-офф учун етарли бўлмаган. Кейин Коста-Рикада қисқа фаолият юритиб, Парагвайни қабул қилди ва уни 16 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Юлдуз

Жамоанинг асосий фигураси — Мигел Альмирон. Шунингдек, ёш истеъдод Хулио Энсисо ҳам катта умид бағишлайди.

Мақсад

Парагвай учун энг мақбул натижа — 1/8 финалга чиқиш. Эҳтимол, улар сенсация ҳам қайд этиши мумкин. Буни мундиал вақтида билиб оламиз.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,52%

Австралия

Мураббий

Тони Попович — Австралия футболида танилган шахс. У жамоани саралаш босқичидан ишончли тарзда олиб ўтди. “Кенгурулар”да муваффақиятли ишламоқда.

Юлдуз

Жамоада суперюлдуз йўқ, аммо асосий фигура — тажрибали дарвозабон Мэттю Райян. У йиллар давомида Европа топ лигаларида ўйнаб, катта тажрибага эга бўлган.

Мақсад

Бу гуруҳдан чиқиш ёки чиқмаслиги ҳам номаълум. Австралиянинг асосий мақсади гуруҳни муваффақиятли тугатиш ва кейинги босқичга чиқиш ҳисобланади.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,36%

Туркия

Мураббий

Винченсо Монтелла Туркияни узоқ танаффусдан кейин яна жаҳон чемпионатига олиб чиқди. У футболчилик фаолиятида ҳам мундиалда иштирок этган. Италиялик мутахассис мамлакат футболини ўзгартира олди.

Юлдузлар

Жамоанинг асосий юлдузи — Арда Гюлер. Шунингдек, Кенан Йилдиз ва Ҳакан Чалхонўғлу ҳам муҳим роль ўйнайди.

Мақсад

Туркиядан плей-оффда жиддий натижа кутиш мумкин. Чорак финалгача етиб бориш реал вазифа ҳисобланади.

Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,96%

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг