Фаррух Зокиров: «Иккинчи томондан жуда кўплаб вазиятларни кўкка совуришгани учун йигитларга эътирозим бор»
Футзал бўйича Олий лига 4-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Нефтчи” (2:) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Фаррух Зокиров ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
“Бугун принсипиал ўйин, олти очколик учрашув эди. Биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Учрашув аввалида ҳаммаси биз ўйлагандек кетаётганди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг йигитларда концентрацияни йўқолгандек бўлишди. “Сурхон”га ҳар иккала голни ўзимиз совға қилдик. Хайрият, сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутилиб қолдик. Бир томондан мағлубиятга учрамаганимиздан хурсандман. Иккинчи томондан жуда кўплаб вазиятларни кўкка совуришгани учун йигитларга эътирозим бор. Кейинги учрашувда бугунги камчиликларга йўл қўймаймиз деб ўйлайман”, - деди Зокиров Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.