Фаррух Қодиров – «Сурхон» футболчиси
У 25 та гол уриб, 10 та голли узатма амалга оширди.
Фото: Бунёдкор ПФК
“Сурхон” клуби футболчилар селекциясини давом эттирмоқда.
Бу сафар жамоага ёш ва истеъдодли ҳужумчи Фаррух Қодиров келиб қўшилгани эълон қилинди.
21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда Бунёдкор U21 жамоаси сафида тўп суриб, ёшлар чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди — у 25 та гол уриб, 10 та голли узатма амалга оширди.
“Мазкур трансфер клубимизнинг ёш футболчиларни ривожлантиришга қаратилган стратегиясини давом эттиради. Қодиров билан шартнома 2+2 тизими асосида имзоланди”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист