Фаррух Иброҳимов «Хоразм»ни тарк этди
Футболчи мавсум олдидан жамоа билан шартномасини узайтирганди.
Фото: Хоразм ПФК
“Хоразм” жамоаси таркибида ўзгариш рўй берди.
Sports24.uz хабар беришича, ҳимоячи Фаррух Иброҳимов жамоани тарк этган.
Футболчи мавсум олдидан жамоа билан шартномасини узайтирганди.
Иброҳимов биринчи давранинг 11 та турида бирорта баҳсда ҳам майдонга тушгани йўқ. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида “Қорақалпоғистон ФА”га қарши баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Фаррух бундан аввал “Локомотив”, “Метталург” ва “Бухоро” жамоаларида тўп сурган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист