Фарғонада замонавий универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Бешариқ туманида барпо этилди.
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Қият-Сартол маҳалласида жойлашган 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида барпо этилган замонавий универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу спорт иншооти ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист