locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада янги футбол майдони фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада янги футбол майдони фойдаланишга топширилди
Фото: Sport vazirligi

Фарғона вилояти футбол мактабида янги барпо этилган замонавий сунъий қопламали футбол майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш, уларнинг жисмоний ва маънавий камолотини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Янги футбол майдони билан бир қаторда, спорт зали ҳамда 550 нафар мухлисни сиғдира оладиган трибуналар ҳам тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Яратилган замонавий шароитлар натижасида футбол мактабида шуғулланувчилар сони сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Хусусан, илгари 850 нафарни ташкил этган қамров эндиликда 1 500 нафарга етади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг