Фарғонада «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди
Фарғона давлат университети ғолибликни қўлга киритди.
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона давлат университети спорт мажмуасида вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида жамоалар ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун қизғин баҳс олиб бордилар.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин — Фарғона давлат университети
2-ўрин — Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
3-ўрин — Cентрал Асиан Медиcал Университй
Мазкур мусобақа ёшларни соғлом турмуш тарзига чорлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жамоавийлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист