Фарғонада ҳакамлар иштирокидаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Про лигада фаолият олиб бораётган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар Фарғона вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида бугун ҳам ўйинларда фаолият олиб борди.
photo: UzFHM
Суперлигага номзод бўлган, Про лигада фаолият олиб бораётган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар Фарғона вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида бугун ҳам ўйинларда фаолият олиб борди.
Учрашувлардан сўнг мутахассислар иштирокида ўйин эпизодлари батафсил таҳлил қилиниб, ҳакамларнинг қарорлари юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди. Баҳсли вазиятлар муҳокама қилиниб, камчиликлар устида ишлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Мазкур йиғин Суперлига даражасида ишлашга тайёргарлик кўраётган ҳакамлар учун муҳим босқич бўлиб, уларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор