locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғона вилояти ҳокими кубоги–2026: ОКМК U-21 турнирни ғалаба билан бошлади

Жорий йилги турнирда жами 20 та жамоа, жумладан ОКМК U-21 жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғона вилояти ҳокими кубоги–2026: ОКМК U-21 турнирни ғалаба билан бошлади
photo: OKMK fk

Ҳар йил бошида мамлакатимиз бўйлаб футболни ривожлантириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида турли нуфузли турнирларга старт берилади. Шу жумладан, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» ҳам алоҳида эътиборга лойиқ мусобақалардан бири ҳисобланади.

Жорий йилги турнирда жами 20 та жамоа, жумладан ОКМК U-21 жамоаси ҳам иштирок этмоқда. 28-январдан 10-февралга қадар давом этадиган мусобақанинг қуръа натижаларига кўра, вакилларимиз «B» гуруҳидан жой олган ва унда «Яйпан» U-19, «Андижон» U-21, «Фарғона FA» ҳамда «Зафар» жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Кеча ОКМК U-21 жамоаси мусобақадаги илк учрашувини «Фарғона FA» жамоасига қарши ўтказди. Беллашув давомида ташаббусни қўлдан бой бермаган ёшларимиз 3:1 ҳисобига ишончли ғалабага эришиб, турнирни муваффақиятли бошлашди.

P.S.: Мусобақа формати бўйича батафсил маълумот юқоридаги фотода келтирилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг