Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ОФКнинг “B” лицензияси бўйича мураббийлик ўқув курсларининг 2-модули муваффақиятли якунланди
Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ОФКнинг “B” лицензияси бўйича мураббийлик ўқув курсларининг 2-модули муваффақиятли якунланди.
Мазкур курслар давомида иштирокчилар учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиб, замонавий футбол методикаси, машғулотларни режалаштириш ҳамда футболчиларни тайёрлашнинг илғор усуллари бўйича билим ва кўникмалар берилди.
Фарғонадаги курсларда ПФК “Нефтчи” бош мураббийи Ислом Исмоилов ҳамда унинг мураббийлар штаби иштирок этиб, ўз тажриба ва билимлари билан тингловчилар билан ўртоқлашди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган курслар эса ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев бошчилигида ташкил этилди. Унда Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида фаолият юритаётган 24 нафар мураббий қатнашиб, амалий ва назарий машғулотларда иштирок этди.
Ўқув курслари мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий футбол талабларига мос билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.