Фарғона шаҳрида велосипед спортининг шоссe йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақага старт берилди
Жорий йилнинг 20–21-апрель кунлари Фарғона вилоятида велосипед спортининг шоссe йўналиши бўйича "Grand Prix Fergana" ҳамда "Grand Prix Fergana Ladies" халқаро мусобақалари ўтказилмоқда.
Ушбу нуфузли спорт тадбирида дунёнинг қатор давлатларидан жами 150 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Жумладан, Индонезия, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Мўғулстон, Франция, Англия, Испания, Янги Зеландия, Беларусь ва Ўзбекистон каби давлатлардан спортчилар қатнашмоқда.
Мусобақанинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, велосипед спорти федерацияси масъуллари, спортчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур халқаро мусобақа спортчилар ўртасида тажриба алмашиш, велосипед спортни янада ривожлантиришга хизмат қилади.