Фарҳод Бекмуратов «Азия»га ўтишга яқин
Фарҳод ўтган йили “Қизилқум”да тўп сурди.
Фото: Қизилқум ПФК
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуратов фаолиятини Қирғизистон чемпионатида давом эттириши мумкин.
Sports24.uz хабар беришича, 31 ёшли футболчи Қирғизистоннинг “Азия” клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бу клубни ҳозирда “Андижон” ва “Пахтакор”нинг собиқ устози Максим Шацких бошқармоқда.
Фарҳод ўтган йили “Қизилқум”да тўп сурди. У клуб сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Бемуратов фаолияти давомида “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Металлург” жамоаларида ҳам ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист