FarDU жамоаси ёзги таътилга чиқди
Фарғона клуби Про Лига 11-тур доирасида 25-июл куни ўз майдонида “Лочин” жамоасини қабул қилади.
Фото: ФарДУ
Ўзбекистон Про лигаси 10-туридан сўнг “FarDU” жамоамиз қисқа муддатли ёзги таътилга чиқди.
Хабарингиз бор 11-июндан футбол бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади. Миллий терма жамоамиз ҳам ушбу мундиалда иштирок этиши сабабли Пролигда танаффус юзага келди. Шу боис жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилди.
Жамоанинг навбатдаги учрашуви Про Лига 11-тур доирасида 25-июл куни ўз майдонида “Лочин” жамоасини қабул қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист