Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: Аббос мухлисларни хафа қилмайди
Дмитрий Ан футболчининг келажакдаги қарори ҳақида ўз фикрларини билдирди
Расм: Sports.ru
ЦСКА жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан унинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ ОАВда унинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
— Аббос қандай қарор қабул қилиш кераклигини ўзи яхши ҳис этади. Ҳозирги вазият тўлиқ маълум эмас, айниқса, ЦСКАда янги мураббий тайинланганини ҳисобга олсак. Бир нарсага ишончим комил: у ўз манфаати учун тўғри қарор қабул қилади. Шу билан бирга, мен Аббосни яхши биламан. У билан бир неча марта учрашганмиз ва у ЦСКА ҳақида доимо iliқ фикр билдирган. Шунинг учун, у мухлислар ёки клуб раҳбариятини ранжитадиган қарор қабул қилмайди, — деди Ан.
Бакрадзе Иман
Редактор