locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Файзуллаев ва Шомуродов Европада бир жамоада тўп суришига россияликлар тўсиқ бўлмоқда

ЦСКА Аббосни “Башакшехир”га қўйиб юборишни истамаяпти
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Файзуллаев ва Шомуродов Европада бир жамоада тўп суришига россияликлар тўсиқ бўлмоқда
Расм: Instagram

ЦСКА таркибида тўп сураётган ўзбек футболчиси Аббос Файзуллаевнинг Туркиянинг “Башакшехир” клубига ўтиши амалга ошмаслиги мумкин. Манбаларга кўра, Москва клубининг янги бош мураббийи Фабио Селестини 20 ёшли футболчига ишонмоқда ва уни жамоа таркибида сақлаб қолиш ниятида.

Клуб раҳбарияти Файзуллаев ўтган мавсумда кам майдонга тушганига қарамай, ҳали ҳам мураббийлар режасида эканини таъкидламоқда. Армиячилар мухлислари бу масалада икки гуруҳга бўлинган: айримлар футболчига яна имконият бериш керак деб ҳисобласа, бошқалар уни захира ўйинчиси сифатида жамоани тарк этиши мумкинлигини айтишмоқда.

Маълумот учун, Аббос Файзуллаев 2023 йили ЦСКАга келиб қўшилган. Ўтган мавсум Россия Премьер-Лигасида 27 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг