Фабрицио Романо: Жордан Хендерсон \"Челси\" футболчиси
Англиялик тажрибали ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон фаолиятини "Челси"да давом эттиришга яқин турибди. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо ушбу трансфер бўйича "Here we go!" иборасини эълон қилиб, келишув якунланганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 36 ёшли футболчи "Брентфорд" билан шартномасини ўзаро келишув асосида бекор қилган ва эркин агент сифатида "Челси" сафига қўшилади. Хендерсон Лондон клуби билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Янги бош мураббий Хаби Алонсо жамоага тажрибали ва етакчилик қила оладиган футболчиларни жалб этишни истамоқда. Шу сабабли Хендерсон трансфери клубнинг ёзги устувор мақсадларидан бири бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Хендерсон 2011–2023 йиллар давомида "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб, клуб сардори сифатида УЕФА Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси ва бир қатор бошқа совринларни қўлга киритган. Шундан сўнг у "Ал-Иттифоқ", "Аякс" ва "Брентфорд" сафида тўп сурди.