Фабрицио Романо Винисиуснинг келажаги борасида сўнгги маълумотларни ошкор қилди
“Реал Мадрид” Винисиусни жамоанинг келажаги учун муҳим футболчилардан бири деб ҳисобламоқда ва унга яхшилангaн шартнома таклиф қилган.
Фото: Getty Images
Трансферлар бўйича ишончли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Винисиус Жуниорнинг устувор мақсади — “Реал Мадрид”да қолиш. Бразилиялик футболчи ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар давом этмоқда ҳамда томонлар ижобий силжишга эришган.
Манбага кўра, “Реал Мадрид” Винисиусни жамоанинг келажаги учун муҳим футболчилардан бири деб ҳисобламоқда ва унга яхшилангaн шартнома таклиф қилган. Клуб бразилиялик юлдуз билан келишувни имкони борича тезроқ якунлашни истамоқда.
Шу тариқа, сўнгги ҳафталарда Винисиуснинг бошқа клубларга ўтиши борасида тарқалган миш-мишларга қарамай, ҳозирча унинг “Реал Мадрид”ни тарк этиши кутилмаяпти. Аксинча, томонлар янги шартнома имзолашга яқинлашмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист