locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрицио Романо трансферлар бўйича иш услубини ўзгартирмоқчи

Романонинг айтишича, у келажакда трансферлар билан айни пайтдагидек услубда шуғулланмаслиги мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романо ёзги трансфер ойнаси якунлангач, трансфер бозори билан ишлашдаги ҳозирги форматига ўзгартиш киритишини маълум қилди.

Романонинг айтишича, у келажакда трансферлар билан айни пайтдагидек услубда шуғулланмаслиги мумкин. Журналист янги ёндашув ва иш форматига ўтиш пайти келганини таъкидлаб, бу ҳақда ёзги трансфер ойнаси ёпилгач батафсил маълумот беришини айтди.

Романо футбол оламида трансфер янгиликларини тезкор етказиши ва машҳур “Here we go” ибораси билан танилган. Ушбу жумла одатда клублар ва футболчи ўртасида келишувга эришилганини англатади.

Шу сабаб ҳозирча “Романо трансфер журналистикасини тарк этмоқда” ёки “Here we go тугади” дейиш тўғри эмас. Аниқ маълум бўлгани — у ҳозирги иш услубини ўзгартирмоқчи ва тафсилотларни трансфер ойнаси ёпилгач очиқлайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг