locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрицио Романо: Родрининг \"Реал Мадрид\"га ўтишига нима тўсиқ бўлмоқда?

Айни пайтда ушбу трансфердаги асосий тўсиқ — "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрининг "Реал Мадрид"га эҳтимолий трансфери нега амалга ошмаётганига изоҳ берди.

Романонинг маълум қилишича, айни пайтда ушбу трансфердаги асосий тўсиқ — "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес. Клуб раҳбари Родрини трансфер қилиш ғоясини ҳозирча қўллаб-қувватламаяпти, шу сабабли музокаралар деярли тўхтаб қолган.

Шу билан бирга, Родрининг ўзи келажакда "Реал Мадрид" сафида тўп тепишга қарши эмас. Бироқ Флорентино Переснинг позицияси ўзгармагунча бу трансфер бўйича жиддий ҳаракатлар кутилмаяпти.

Қайд этилишича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячига янги шартнома таклиф қилган, аммо томонлар ҳали молиявий шартлар борасида келишувга эришмаган. Агар вазият ўзгармаса, Родри 2027 йилда эркин агент сифатида клубни тарк этиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг