locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрицио Романо “Олтин тўп”ни ким қўлга киритишини айтди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фабрицио Романо “Олтин тўп”ни ким қўлга киритишини айтди
ФОТО: Getty Images

Италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романо жорий мавсум “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, “Барселона” вингери Ламин Ямал ушбу мукофотга эга чиқади.

- “Олтин тўп”ни бу йил Ламин Ямал қўлга киритадими?

- Менимча, ҳа, у қўлга киритади деб ўйлайман. Биз бу ҳақида кўп ҳамкасбларим, журналистлар билан суҳбатлашдик. Ҳамманинг фикри шунга боради.

Айни дамда Ямал сингари жозибали футбол ўйнайдиган бошқа футболчи йўқ. У майдонда ҳақиқий мўъжизаларни намойиш этмоқда ва бу “Олтин тўп”га муносиб кўрсаткич”, - дейди Романо.

Маълумот учун, 17 ёшли Ямал жорий мавсум “Барселона” сафида 55 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 200 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг