locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрицио Романо Лиам Розеньорнинг «Челси»даги келажаги ҳақида: «Клуб ҳозирча уни қўллаб-қувватламоқда»

Аввалроқ мутахассис жорий мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо «Челси» бош мураббийи Лиам Розеньорнинг жамоадаги истиқболи ва унинг истеъфоси борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, «кўклар» барча турнирлар доирасида кетма-кет тўртта ўйинда мағлубиятга учраган эди.

Романонинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти ҳозирча мураббийни алмаштириш бўйича расмий ҳаракатларни бошламаган.

«Айни дамда «Челси» бирор бир ўзгариш бўлиши ҳақида хабар бермади. Тўғри, клубда жорий ҳолатдан норозилик бор, бироқ Лиам Розеньор жамоага мавсум ўртасида, етарли тайёргарликсиз келганини ҳам унутмаслик лозим. Шу билан бирга, «Челси» келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олишни мақсад қилган. Мавсум якунига қадар ҳали вақт бор, келгуси икки ой қандай ўтишини кузатамиз.

Аммо ҳозирча «Челси» Розеньорни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Мураббийнинг ўзи ҳам «Эвертон» билан ўйиндан олдин бу ҳақда очиқ гапирди: ғалабалар ва ёзги трансфер режалари бўйича раҳбарият билан музокаралар олиб борилмоқда. Розеньор ўзига тўлиқ ишонмоқда. Ҳозирча клубдаги вазият айнан шундай», — деди Романо.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг