locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабрицио Романо Левандовскининг келажаги ҳақида: «Якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилади»

Таниқли инсайдер поляк ҳужумчисининг келажаги ҳақида маълумот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг каталонияликлар билан шартномасини узайтиришга яқинлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди.

Романо сўзларига кўра, сўнгги кунларда поляк ҳужумчисининг яна бир мавсумга қолиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқалган бўлса-да, аслида вазият бироз бошқача. Левандовскининг агенти Пини Захави айни пайтда бош мураббий Ханси Фликнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилади ва у дунёнинг энг нуфузли агентларидан бири ҳисобланади. Унинг клуб президенти Жоан Лапорта билан алоқалари жуда яқин. Яқинда бўлиб ўтган учрашувларда асосий мавзу Ханси Фликнинг 2028 йилгача мўлжалланган янги шартномаси бўлган.

Шу билан бирга, мазкур музокаралар жараёнида Роберт Левандовскининг ҳолати ҳам кўриб чиқилган. Клуб ва футболчи шартномани яна бир мавсумга узайтириш имкониятини муҳокама қилишган, бироқ ҳозирча бу борада аниқ тўхтамга келинмаган ва масала очиқ қолмоқда.

«Левандовски ва унинг жамоаси бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. Ҳа, у «Барселона»да яна бир йил қолиши мумкин, аммо бу ҳали аниқ эмас. Уда Европанинг бошқа клубларидан таклифлар бор, шунингдек, Саудия Арабистони жамоалари уни уч йилдан бери кутмоқда. MLS вариантини ҳам ёддан чиқармаслик лозим, чунки Робертда у ердан ҳам чорловлар мавжуд.

Шундай қилиб, бизда барча вариантлар бор. Энди навбат Левандовскига — у ўзи нима хоҳлашини ҳал қилиши керак: «Барселона»да қолишми, Европада давом этишми, Саудия Арабистонига кетишми ёки MLSга ўтишми? Қарорни футболчининг ўзи қабул қилади. Унинг агентлари эса шунчаки барча мумкин бўлган вариантларни тақдим этиш устида ишламоқда», — дея таъкидлади Романо.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг