Фабио Капелло: Анчелоттига бўлган муносабат адолатсиз, аммо “Реал”да доимо ғалаба қозониш керак
Расм: gettyimages.com
Футбол тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири, собиқ ярим ҳимоячи ва Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло Карло Анчелоттини қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, Анчелоттининг эҳтимолий истеъфоси ортида клубнинг юқори талаблари ётади. Шу билан бирга, у ўзининг “Реал”даги тажрибасини ҳам эсга олди.
«Ҳа, мен ҳали ҳам Анчелоттига нисбатан муносабатни адолатсиз деб биламан. Аммо “Реал”да ҳар доим ғалаба қозониш талаб этилади. У ҳамма нарсани ютди, аммо бу ерда ўзгаришларга тайёр бўлишингиз керак. Мен ҳам чемпионликни ютгандим — барибир ишдан бўшатишди», — деди Капелло.
Бакрадзе Иман
Редактор