Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги маоши маълум бўлди
Шартнома бир йиллик муддатга тузилган.
ФОТО: Getty images
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси билан шартнома имзолаб, йилига қанча евро иш ҳақи олиши ҳақидаги норасмий маълумотлар пайдо бўлди.
Россиянинг “Спорт-экспресс” нашри битимдан хабардор италиялик манбасига асосланиб ёзишича, 2006-йилги жаҳон чемпиони, машҳур мураббий Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади.
52 ёшли мутахассиснинг йиллик маоши 3,5–4 миллион еврони ташкил этади. Бу суммага унинг мураббийлар штаби харажатлари ҳам киради.
Шартнома бир йиллик муддатга тузилган. Агар Ўзбекистон миллий жамоа 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида муваффақиятли натижага эришса, Каннаваро шартномани узайтириш ёки Европага қайтиш ҳақида қарор қабул қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист