locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро: «Терма жамоага жалб этишда футболчиларнинг ёшига эътибор бермадим»

Бош мураббий иштирокида матбуот анжумани бошланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каннаваро: «Терма жамоага жалб этишда футболчиларнинг ёшига эътибор бермадим»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокидаги матбуот анжумани бошланди:

"Ассалому алайкум ҳаммага. Жаҳон чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз ва жуда қаттиқ ишлаяпмиз. Барчамиз мундиалга учиб кетишни интиқлик билан кутяпмиз.

Мураббий этиб тайинланганимдан кейин мураббийлар штаби билан биргаликда барча футболчиларни кузатиб бордик. Кимдир терма жамоага чақирилмаган бўлса, демак у ўз ўйини билан ҳали мени етарлича ишонтиролмаган.

Терма жамоага жалб этишда футболчиларнинг ёшига эътибор бермадим. Ўзини кўрсатган, муносиб бўлган футболчиларни чақирдим.

Ўтган ҳафта йиғинни бошладик ва назорат учрашувида иштирок этдик. Ҳозир жамоанинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишлаяпмиз.

Барча футболчилар бор кучи билан меҳнат қилмоқда. Мақсад — жамоанинг жисмоний тайёргарлигини янада кучайтириш.

Ассоциация раҳбариятига алоҳида раҳмат айтаман. Улар биз учун барча зарур шароитларни яратиб бермоқда" — Фабио Каннаваро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг