locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро: Рақиб жуда ҳам хавфли бўлган имконият ярата олмади

Ўзбекистон бош мураббийи Миср билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каннаваро: Рақиб жуда ҳам хавфли бўлган имконият ярата олмади
photo: UFA

Миср - Ўзбекистон 0:2 ўйинидан кейин оқ бўрилар бош мураббийи Фабио Каннаваро фикр билдирди.

"Ўйинчилар учун жуда ҳам хурсандман. Келганимдан бери улар қўлидан келганича ҳаракат қилишмоқда. Ўрганишга ва янада яхшиланиш учун интилишмоқда ҳамда қанчалик кучли эканлигини кўрсатишга уринишмоқда.

Бунақа жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Рақибда топ ўйинчилар бор эди. Учрашув бошида концентрация билан яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Биринчи ва иккинчи голларни урдик. Шунингдек тўпсиз ҳам яхши ўйнаб барча ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. Албатта натижа биз учун жуда ҳам муҳим лекин биз худди шундай ҳолатда ишлашда давом этишимиз лозим. Таслим бўлмасдан янада ўзимизни яхшилашимиз керак.

Мен барибир жисмоний ҳолатимиз бўйича хавотирдаман. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз керак. Ҳозирча бундан ортиғига қодир эмасмиз, лекин бу натижа бизга куч беради.

Ўрунов ҳақидаги фикрингиз?

Билмадим, биз ўйинни ҳозир тугатдик. Остона албатта чарчаган эди. Биламан, у борини бериб ҳаракат қилди. У жароҳатдан қайтганидан кейин 3-ўйинини ўтказди. Уни жисмоний тарафдан яхшилаш керак.

Ўйингоҳ ва муҳит ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз.

Бирлашган Араб Амирликларига ҳар доим келганимда хурсанд бўламан. Бу ерда мени яхши кутиб олишади, яхши шароитлар бор. Майдонлар сифати яхши ҳолатда, янги стадион эса ажойиб.

Эрон ҳақида фикр қандай?

Эрон билан кўп марта ўйнашган. Бу терма жамоани жуда ҳам ҳурмат қиламан. Эрон Осиёда энг кучлилардан бири эканлигини биламан. Уларга муаммолар яратишга ҳаракат қиламиз.

Ҳимоя чизиғи сизни қанчалик қониқтиряпти ва Салоҳни алоҳида ушлаш бўйича режа ишлаб чиққан эдингизми?

Йўқ-йўқ, Салоҳни алоҳида ушлаш учун режа тузишни иложи йўқ. Бундай ўйинчиларни фақат жамоа бўлиб ўйнаган ҳолда имкониятларини камайтириш мумкин. Дарвозабон масаласида тўпсиз ҳолатда жуда ҳам яхши ишлаяпти. Лекин бундай терма жамоаларга қарши рақибни тепмаслигини кутсак адашамиз, улар барибир тепишади. Албатта жуда ҳам қийналган вазиятларимиз бўлди. Уларга ҳам тепиш учун берган ҳолатларимиз бўлди. Рақиб жуда ҳам хавфли бўлган имконият ярата олмади. Бу мен учун жуда ҳам муҳим эди.

БААдa ишлаган пайтингиз ва ҳозир Ўзбекистон мураббийи бўлган пайтингизда БАА футболида қандай ўзгаришларни айта оласиз?

Умуман бошқача. Таqqослаб бўлмайди. Ҳозир жуда ҳам кўп легионер футболчилар БААдa ўйнамоқда. Улар билан терма жамоани янада кучайтириш имконияти бор. Шу сабабдан таққослаш нотўғри деб ўйлайман. Ҳозир футбол шунaқа, ҳар бир федерация шундай нарсалар қилишга ҳаракат қилмоқда.

Мен Ўзбекистон терма жамоасини танладим, чунки улар кўплаб иқтидорларни яратаётган. Маҳаллий ўйинчиларга эътибор беришмоқда. Мен уларни қандай ишлаётганини кўрдим. Мен Хитойда бўлганман. Баъзи терма жамоалар учун яхши шароит бўлиши мумкин, баъзиларда унча эмас. Баъзида қўллаб- қувватлашмайди. Агар Жаҳон чемпионатига чиқсангиз ҳамма хурсанд бўлади. Агар чиқа олмасангиз ҳамма сиздан норози бўлади. Биз жуда ҳам яхши йўлда кетмоқдамиз. Қўлдан келганича яхши қатнашишга ҳаракат қиламиз",-деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг