Фабио Каннаваро: Мен Ўзбекистон терма жамоасини танладим, чунки улар кўплаб иқтидорларни яратишмоқда
БААдa ишлаган пайтингиз ва ҳозир Ўзбекистон мураббийи бўлган пайтигизда БАА футболида қандай ўзгаришларни айта оласиз, деб берилган саволга Фабио Каннаваро қуйидагича фикр билдирди.
"Умуман бошқача. Таqqослаб бўлмайди. Ҳозир жуда ҳам кўп легионер футболчилар БААда ўйнамоқда. Улар билан терма жамоани янада кучайтириш имконияти бор. Шу сабабдан таqqosлаш нотўғри деб ўйлайман. Ҳозир футбол шунaқа, ҳар бир федерация шундай нарсалар қилишга ҳаракат қилмоқда.
Мен Ўзбекистон терма жамоасини танладим, чунки улар кўплаб иқтидорларни яратишмоқда. Маҳаллий ўйинчиларга эътибор беришмоқда. Мен уларни қандай ишлаётганини кўрдим. Мен Хитойда бўлганман. Баъзи терма жамоалар учун яхши шароит бўлиши мумкин, баъзиларда унча эмас. Баъзида қўллаб-қувватлашмайди. Агар Жаҳон чемпионатига чиқсангиз ҳамма хурсанд бўлади. Агар чиқа олмасангиз ҳамма сиздан норози бўлади. Биз жуда ҳам яхши йўлда кетмоқдамиз. Қўлдан келганича яхши қатнашишга ҳаракат қиламиз",-деди мутахассис.