locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро: «Мен охиригача миллий жамоа меҳмонхонасида футболчилар билан бирга эдим»

Италиялик мутахассис матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каннаваро: «Мен охиригача миллий жамоа меҳмонхонасида футболчилар билан бирга эдим»
Фото: ЎФА

5 август куни ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкентга қайтмагани ҳақида

“Ўтган ой мобайнида жуда кўп ҳар хил саволлар бўлди, ҳар хил гаплар бўлди, масалан, мен тўғримда, миллий жамоа тўғрисида. Шу сабабдан олдин баъзи жиҳатларга тўхталиб ўтмоқчиман. Жумладан, шу жаҳон чемпионатидан кейин мен дарҳол Италияга дам олиш учун кетганим ҳақида гаплар бўлди. Лекин мен шуни таъкидлашим керак, мен охиригача Ню Йоркда, миллий жамоа меҳмонхонасида, футболчилар билан бирга эдим.

Ва барча билан келишган ҳолда яхши хайрлашдик ва жаҳон чемпионатидан кейин чемпионат ўйинлари дарҳол бошланмагани туфайли ушбу паузадан фойдаланган ҳолда уйга бориб келдим. Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан мен яна Ўзбекистонга қайтиб, Ўзбекистон чемпионатини, чемпионат ўйинларини кузатишга киришдим”, - деди Каннаваро.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг