locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро: Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни амалга ошириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз

Конго ДР ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан аввал жамоа бош мураббийи фикр билдирди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Фабио Каннаваро: Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни амалга ошириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз
photo: UFA
Жаҳон чемпионати
27.06.2026, 19.30
Конго Демократик Республикаси
-
Ўзбекистон
-

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан аввал жамоа бош мураббийи ва сардори иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Фабио Каннаваро қуйидагича фикр билдирди.

"Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганяпмиз. Биз жамоа сифатида ўсишимиз мумкин бу турнирда. Чунки юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаб келдик. Эртанги баҳс ҳам бизни ривожланишимизга хизмат қилади. Мен илк кунларданоқ футболчиларга нисбатан босимни йўқотишга ҳаракат қилганман. Қуръадан кейин ҳам босимсиз ўйнаш кераклигини айтдим.

Мамлакатида болалар футболи, академиялар ва ёшларга алоҳида эътибор берилади. Шу сабабли Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Албатта эртага аввалги ўйинларга нисбатан эркинроқ баҳс бўлади. Чунки аввалги 2 та турда биз жуда кучли рақиблар билан ўйнадик. Шу сабабли эртанги ўйин биз учун бошқача бўлади.

Мен мураббий сифатида ўйин сифатини оширишга, футболчиларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни амалга ошириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",-деди мутахассис.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг