Фабио Каннаваро: «Бизни кучли рақиб кутяпти. Миср — жуда жипс ва сифатли жамоа»
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро “Al Ain Cup” халқаро турнири ярим финалидан ўрин олган Мисрга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Бизни кучли рақиб кутяпти. Миср — жуда жипс ва сифатли жамоа. Улар охирги 30 ўйиннинг атиги иккитасида мағлуб бўлган. Таркибида топ даражадаги футболчилар йиғилган. Шунга қарамай, биз ҳам майдонда ўз кучли томонларимизни намойиш этамиз. Бу каби учрашувлар иккала жамоа учун ҳам фойдали.
Рўйхатимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Илтимос бўлса, яна кўпроқ ўйинчини чақирган бўлардим, чунки уларнинг машғулот ва ўйинлардаги ҳолатини кўришни истайман. Аммо 26 нафардан ортиқ футболчини жалб қила олмаймиз. Шунга қарамай, Жаҳон чемпионатигача айрим ёш футболчиларга имкон беришни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон U-17 жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кузатяпман. Бундай мусобақалар ёшлар учун катта тажриба бўлади. Уларга омад тилайман.
Аббос Файзуллаевнинг ҳолатига тўхталадиган бўлса, у ҳали жароҳатдан тўлиқ тикланмаган, шу сабаб йиғинни ўтказиб юборяпти. Аммо у билан доим алоқадаман — бу менинг вазифам. Терма жамоада учраётган камчиликларни тўғрилаб, ҳар бир деталларни яхшилаб борамиз”, - дея Каннаваронинг сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.