Фабио Каннаваро: Биз рақибдан қўрқмаймиз ва ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 13-октябрь куни бўлиб ўтадиган Уругвайга қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Фабио Каннаваро:
Аввало, ташриф учун барчага раҳмат айтаман. Биз кеча Малайзияга етиб келдик ва тикланиш машғулотларини ўтказиб, эртанги учрашувга тайёргарликни бошладик. Бу аввалги учрашувдан фарқли ўйин бўлади. Дунёдаги энг кучли жамоа ва энг кучли мураббийлардан бири — Марсело Бьелсага қарши баҳс олиб борамиз. Биз олдимизда қийин ўйин кутиб турибди. Биз рақибдан қўрқмаймиз ва ўз ўйинимизни кўрсатмоқчимиз. Бу ўртоқлик учрашуви, лекин майдонда боримизни берамиз.
Бу ўзимизни кўрсатишимиз учун яхши имконият. Кўпроқ тўпни назорат қилишга ҳаракат қиламиз, чунки уларга имконият бериш мумкин эмас. Вазиятни ўз қўлимизга олишимиз керак. Ҳар доим ҳам ҳужумда ҳаракат қилиб бўлмайди.
Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли жамоаларига қарши ўйин ўтказамиз. Биз айнан шундай учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Танқидлар бўлиши табиий, лекин биз ҳамма спорт турларида бўлгани каби натижа ҳақида ўйлашимиз керак. Ўртоқлик ўйини бўлса-да, бор имкониятимизни ишга солишимиз, қаттиқ ишлашимиз ва биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Бу спорт ва оддий ўйинларда ҳам, барча жиҳатларни эътиборга олиш керак.
Ўртоқлик учрашувлари ўзимизни кўрсатиш учун имконият, чунки мундиалда бунга вақт бўлмайди. Узоқ сафар кутиб тургани учун, баъзи футболчиларни ортиқча чарчатишни истамадик, мен уларнинг барчаси билан гаплашдим. Жаҳон чемпионатига қадар бизда 8 ой вақт бор ва биз барча футболчиларнинг ўйинини кузатамиз.