Фабио Каннаваро: «Биз биламиз ва бундан қўрқмаймиз»
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан МиллийЖамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
«Биз Португалиянинг футбол фалсафасини ўрганишга ҳаракат қилдик. Улар доимо тўп назорати орқали ўйинни бошқаришни ёқтиради. Шунингдек, учрашувни жуда фаол бошлашга интилишларини ҳам биламиз. Чунки имконият борича тезроқ ўйинни ўз фойдасига буришни, ҳимояни ёриб ўтишни исташади.
Шундан келиб чиқиб биз ҳам бунга тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. Ўз режамиз ва стратегиямиз бор ва майдонда айнан ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Футбол шундай ўйин. Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга тушаётганимизни биламиз, аммо аввал ҳам айтганимдек, биз бундан қўрқмаймиз.
Қўлимиздан келган энг яхши ўйинни кўрсатишга ва учрашув охиригача курашишга ҳаракат қиламиз»,—деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз Португалия-Ўзбекистон баҳси 23-июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.