Фабио Каннаваро: Биз ҳар доим майдонга ғалаба учун чиқишимиз керак
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Габонга (3:1) қарши беллашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун биринчи бўлимда ҳимояда биroz хатолар кузатилди. Танаффусда қандай кўрсатма бердингизки, улар ишонч билан ҳаракат қилишни бошлашди ва Жаҳонгир Ўрозовнинг ўйинига тўхталиб ўтсангиз.
- Биринчи бўлимда ўзимизга ишонмагандай ҳаракат қилдик. Эътибор тўлиқ эмас эди. Танаффусда уларга ҳар доим қилишимиз керак бўлган ишни қилишимиз кераклигини айтдим. Вазиятни ўзгартириш учун тактика томонлама ўзгаришлар қилдик. Биз ҳар доим майдонга ғалаба учун чиқишимиз керак. Шунингдек, бир хил мотивация билан чиқиш керак. Бундай беқарорликка йўл қўймаслигимиз зарур. Масалан, сўнгги дақиқаларда кўрдингиз, ўйин бизнинг назоратимиз остида ўтаётган эди, лекин жуда ҳам хавфли ҳужумлар бўлди.
- Замонавий футболда стандарт вазиятлар жамоаларнинг асосий қуролларига айланиб бормоқда. Бугун жамоа ҳам икки гол урди, бу футболчиларнинг маҳорати эвазига бўлдими ёки бунинг устида иш олиб бориляптими?
- Албатта, биз машғулотларда барча жиҳатлар бўйича ишлаймиз. Агар бир мавсум давомида 40 ёки 45 гол уриш мумкин бўлса, унинг учун яхши ҳужумчи керак. Ҳозир бизда 2 ёки 3 кун вақт бор тикланиш учун ҳамда кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз зарур.
- Бўлажак баҳсларда кўплаб футболчиларга имконият беришингизни айтгандингиз. Бугун эса дастлабки ўзгаришлар 76-дақиқада амалга оширилмоқда. Бу кеч эмасми?
- Бугун захирадан 8 ўйинчи майдонга тушди. Албатта, мен сизнинг фикрларингизни ҳурмат қиламан. Мен жуда ҳам кўп ўйинчиларни чақирганман. Агар сиз менинг ўрнимда бўлганингизда, бошқача фикрлайган бўлардингиз.
- Габон миллий жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?
- Габон миллий жамоасининг ўйинларини томоша қилиб чиқдик. Албатта, ўйинчиларда маҳорат бор, уларнинг қандай ўйнаши ва яхши жиҳатлари бор. Айтиш керакки, уларга қарши майдонда ўйнаш қийин бўлди.
- Бугун Габон терма жамоасига қарши ҳам жисмоний томонлама айрим пайтларда имкониятни бой бердик. Мураббий бу устида қандай ишлар олиб боришяпти?
- Бу нормал ҳолат. Шу сабабдан ҳар доим барчага тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Сиз Европа ёки Африка жамоаларига қарши ўйнанг, жисмоний фарқ жуда кўзга ташланади. Агар биз 100 фоиз тайёр бўлмасак, қийналишимиз аниқ.
- Абдуқодир Ҳусанов кейинги ўйинга қайтади. Биз Венесуэлага қарши ўйинда яна янги номлар кўришимиз мумкинми, Жаҳонгир Ўрозов каби футболчилар сингари.
- Ҳозир ўйинчиларимиз қайта тикланиши керак. Яхши ухлаб, дам олишлари зарур. Эртага эрталаб машғулотимиз бор. Бизда ҳали ҳам тикланиш давом этади. Бироқ, бизнинг асосий эътиборимиз янги ўйинчиларни кўриш, лекин ўз навбатида мувозанатни ҳам сақлашимиз керак. Айтайлик, биз ютқазиб қўйсак, сизлар (журналистлар – муаллиф) менга эътироз билдирасизлар, бу менинг жуда кўп футболчини алмаштириб юборганим учун рўй беради. Шу сабаб, ҳар доим ўйлаган ҳолда, энг яхши ечимни топишга интиламан», – дейди Каннаваро.