locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро Аббосбек Файзуллаевга мураббийлик қилиши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фабио Каннаваро Аббосбек Файзуллаевга мураббийлик қилиши мумкин
ФОТО: Getty Images

“Реал”, “Ювентус” ва бошқа бир қатор жамоаларнинг собиқ футболчиси Фабио Каннаваро Москвадаги ЦСКА клуби бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Манбага кўра, мутахассиснинг хизматларига “армивачилар” президенти Евгений Гинер шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Каннаваронинг сўнгги иш жойи Загребнинг “Динамо” клуби бўлиб, мураббий у ерда 2024 йил декабридан 2025 йил апрелигача ишлаган.

Шунингдек, мутахассис фаолияти давомида “Удинезе”, “Беневенто”, “Ан-Наср”, “Гуанчжоу Эвергранд” ва “Тяньцзинь” клубларини ҳам бошқарган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг