Фабиан Руис қачон сафга қайтиши маълум бўлди
«ПСЖ» яримҳимоячиси «Барселона»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
29 ёшли испаниялик яримҳимоячи Фабиан Руис тез орада сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда La Parisien нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 1 октябр куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олганди.
Манбага кўра, Руис 29 октябр, чоршанба куни бўлиб ўтадиган Лига 1нинг 10-туридан ўрин олган «Лорян»га қарши баҳсда майдонга қайтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Фабиан Руис жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 40 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист