locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабиан Хюрслернинг эътирози ўринлими? Статистика бошқа нарсани кўрсатмоқда

«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрслер «Арсенал»нинг бурчак ва тож тўпларини ўйинга киритишда вақтни атайлаб чўзишидан норози бўлган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабиан Хюрслернинг эътирози ўринлими? Статистика бошқа нарсани кўрсатмоқда
photo: Google

Фабиан Хюрслернинг эътирози ўринлими? Статистика бошқа нарсани кўрсатмоқда!

«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрслер «Арсенал»нинг бурчак ва тож тўпларини ўйинга киритишда вақтни атайлаб чўзишидан норози бўлиб, бу масалада аниқ қоидалар йўқлигини таъкидлаган эди. Бироқ, дарвозабонларнинг тўпни қай даражада ушлаб туришлари бўйича маълумотлар мутлақо бошқа манзарани акс эттирмоқда.

Дарвозабонларнинг тўпни ўйинга киритиш вақти (сонияда):

Давид Райя («Арсенал»): Ўртача 3.96 сония сарфлаб, АПЛда тўпни энг тез ўйинга киритадиган посбонлардан бири бўлиб турибди (рўйхатда 18-ўрин).

Барт Вербрюгген («Брайтон»): Хюрслернинг ўз дарвозабони эса тўпни ушлаб туриш бўйича лигада 2-ўринда бормоқда — 6.52 сония.

Бу борада энг секин посбон «Манчестер Юнайтед» вакили Сенне Ламменс (7.68 сония) ҳисобланади.
Энг тезкор дарвозабон эса «Ньюкасл»дан Ник Поуп бўлиб, у тўпни 3.33 сонияда ўйинга киритади.

Кўриниб турибдики, дарвозабонларнинг вақтни чўзиш масаласида «Брайтон»нинг ўзида ҳам муаммолар етарли ва «Арсенал» бу борада улардан анча тезкорроқ.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг