locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди

Ҳолат юзасидан якуний тиббий хулосалар олингандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммо сабаб сўнгги машғулотларда, шунингдек, Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмади.

Сўнгги ҳафталарда футболчининг бел қисмида оғриқлар кузатилган бўлиб, дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг ҳолати яхшиланганди.

Бироқ кейинчалик оғриқлар қайта безовта қила бошлади. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, унда умуртқалараро диск чурраси қайта хуруж қилгани маълум бўлди.

Айни пайтда Жалолиддин Машариповнинг соғлиғи бўйича Миллий жамоа тиббий штаби томонидан иш олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан якуний тиббий хулосалар олингандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг