locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти Суперлига клублари билан учрашув ўтказди

Янги мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти Суперлига клублари билан учрашув ўтказди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциациясида янги мавсум олдидан Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бугун ЎФА ҳамда ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида ташкил этилган мазкур учрашувда янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари, регламент талаблари, инфратузилма ва бир қатор муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида клубларга инфратузилмани доимий яхшилаб бориш, академиялар ва аёллар футболига эътибор қаратиш ҳамда клублар фаолиятини профессионал тарзда ташкил этиш яна бир маротаба эслатилди.

Мутасаддилар томонидан жамоалар вакилларининг саволларига батафсил жавоб берилиб, янги мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг