locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА ҳузуридаги футбол академияларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Семинар давомида “Ёш авлод қалбида кучли маънавият, ватанпарварлик ва жамоавий масъулият руҳини шакллантириш” мавзусида икки кунлик амалий тренинг бўлиб ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА ҳузуридаги футбол академияларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди
photo: UFA

ЎФА ҳузуридаги футбол академияларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар давомида “Ёш авлод қалбида кучли маънавият, ватанпарварлик ва жамоавий масъулият руҳини шакллантириш” мавзусида икки кунлик амалий тренинг бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги йилларда футболчиларимиз эришаяпган юксак натижалар бутун жамиятимиз ҳаётида катта қувонч ва фахр туйғусини уйғотмоқда. Бу ютуқлар, айниқса, ўсиб келаётган ёшлар учун кучли мотивация манбаи бўлиб, уларда Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва юксак мақсадлар сари интилиш руҳини шакллантирмоқда.

Шу боис спортчиларни нафақат жисмоний жиҳатдан, балки маънавий-руҳий томондан ҳам етук этиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Ўтказилган семинар-тренингда психолог ва социолог мутахассислар иштирокида ёшлар билан ишлашнинг замонавий усуллари, уларда ватанпарварлик ва соғлом муҳитни шакллантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг