ЎФА техник директори ва ФИФА мутахассиси Бухоро вилояти футбол академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон футбол ассотсиацияси томонидан мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда вилоятлар футбол академиялари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш мақсадида хорижлик мутахассислар жалб этилганидан хабардорсиз.
ЎФА техник директори Ги Киала ва ФИФА мутахассиси Мишел Саблон бошчилигидаги делегация Бухоро вилояти футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги инфратузилма ва машғулот жараёнлари билан танишди. U-13 жамоаси тарбияланувчилари учун маҳорат дарслари (мастер-класс) ташкил этилди.
Ўзбекистон футбол ассотсиацияси мутахассислари томонидан академия фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, футбол академиялари ва футбол мактабларида мураббийлар учун рақобатбардош футбол муҳитини яратиш ҳамда ёш ва иқтидорли футболчиларни селекция қилиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.