ЎФА ташаббуси билан Тошкентда Иқтидорли мураббийлар конференцияси бўлиб ўтди
Тошкентда “Иқтидорли мураббийлар” конференцияси бўлиб ўтди
27–28-апрел кунлари Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Иқтидорли мураббийлар” конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда республикаимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган болалар футболи мураббийлари ва профессионал клублар вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, Миллий жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар Франческо Тройзе ва Евгенио Альбарелла ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, мураббийларга зарур тавсиялар бериб ўтишди.
💬 Ўзбек футболида қўлланилаётган замонавий усуллар, мураббийликдаги янги йўналишлар ҳамда илғор ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди. Конференцияда жамоамиз бош мураббийи Аббос Эргашов, мураббийлар Аббосбек Махсталиев ва Зафар Қорақуловлар ҳам ЎФА томонидан таклиф этилиб, конференцияда иштирок этишди.