locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон У-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Вакилларимиз айни вақтда 2-турдан сўнг “Ж” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон У-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди
Фото: ЎФА

Хабарингиз бор, айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон У-17 терма жамоаси ФИФА У-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Вакилларимиз айни вақтда 2-турдан сўнг “Ж” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида турнирда муносиб иштирок этиш ҳамда жамоа аъзоларининг руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлиги, уларга яратилган шароитлар билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шу билан бир қаторда, учрашувда жамоа аъзоларига кўп сонли футбол мухлислари ҳамда ассоциация томонидан юксак ишонч билдирилаётгани, Осиё кубогида бўлгани сингари терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этишлари зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, Исломбек Исмоилов жамоа мусобақада бор имкониятини ишга солиши, футболчилар ҳам турнир даражасини ҳис қилиб турганини қайд этди.

Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва келгуси учрашувларга тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатишни давом эттириш ҳақида масъулларга кўрсатма берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг