ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ва У-20 қизлар терма жамоаси билан учрашди
2026-йилги Осиё кубогига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси айни кунларда Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.
Шунингдек, 2026-йилги аёллар Осиё кубогига йўл олган Ўзбекистон У-20 қизлар терма жамоаси 17–24-сентябр кунлари Япониянинг Хиросима шаҳрида халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиши режалаштирилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов икки жамоа бош мураббийлари — Котрина Кулбите ва Владимир Панов билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди. Бундан ташқари, Миллий футбол марказида терма жамоалар учун яратилган шароитлар юзасидан футболчилар фикрлари тингланди.
Учрашувда олдинда турган муҳим ўйинларда жамоаларимизга омад тилаб, футболчилар ва мураббийларга ишонч юқори эканлигини қайд этилди. Жамоаларимиз учун зарурий шароитлар яратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.