locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси билан учрашди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси билан учрашди
ФОТО: UzbekistanFA

Жамоамиз 2026-йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида Шри-Ланка, Лаос, Непал жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бош мураббий Котрина Кулбите билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди.

Тиббий штабга жамоа вакилларининг соғлиги, тиканиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, уларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берилди.

Шунингдек, ЎФА раҳбарияти аёллар терма жамоаси олдида жуда муҳим вазифа турганини таъкидлаб, бу йўлда ЎФА томонидан барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилди.

Энди навбат аёллар миллий терма жамоасига, тарихий натижа қайд этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимиз керак

Учрашувда олдинда турган муҳим ўйинларда жамоага омад тилаб, футболчилар ва мураббийларга ишонч юқори эканлиги қайд этилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг