locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Осиё кубоги олдидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Миллий футбол марказида Осиё кубоги мусобақасига тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун ЎФА раҳбарияти ёшлар жамоамиз билан учрашди.

Суҳбатда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, профессионализм, интизом ва аҳиллик билан муносиб иштирок этиш кераклиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилиши айтилди.

“Сизга юртимиздаги барча тенгдошларингиз ҳавас қилади, Осиё кубоги каби мусобақалар катта тажриба ҳисобланиб, кейинги фаолиятингизга ҳам таъсир қилади. Ҳар битта учрашувда финалда ўйнагандек катта иштиёқ билан, бир тан-у жон бўлиб, жамоавий руҳ ва аҳиллик билан Ўзбекистон фарзандлари нимага қодир эканлигини намоён этишингизга ишонамиз”, - деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.

Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминлаш жараёни юзасидан кўрсатмалар берилди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг