locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Андижонда футбол инфратузилмаси ҳамда футбол мактаблари фаолияти билан танишди

Ёш авлодни спортга кенг жалб этиш борасида муҳим тавсиялар берилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Андижонда футбол инфратузилмаси ҳамда футбол мактаблари фаолияти билан танишди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Андижон вилоятида бўлиб, ҳудуддаги футбол инфратузилмаси ҳамда жамоалар фаолияти билан танишди ҳамда Андижон футбол академияси, Андижон-W аёллар жамоаси, Андижон ФК ҳамда ҳудуддаги футбол мактаби фаолиятини кўздан кечирди.

Учрашув давомида болалар футболи ва аёллар футболини ривожлантириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. ЎФА раҳбарияти футболчилар, мураббийлар ва мухлислар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.

Шунингдек, футбол мактабининг инфратузилмаси, машғулот майдонлари ҳамда ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Ҳудудларда футболни янада ривожлантириш, ёш авлодни спортга кенг жалб этиш борасида муҳим тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг