locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА мутахассислари Бишкекдаги FIFA семинарида иштирок этмоқда

Ўзбекистон U-17 ва U-16 терма жамоаларининг бош мураббийлари ҳам мазкур тадбирда иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА мутахассислари Бишкекдаги FIFA семинарида иштирок этмоқда
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган FIFA семинарида иштирок этмоқда.

19 сентябрга қадар давом этадиган тадбир FIFAнинг TDS лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, унда тажриба алмашиш ҳамда ёшлар терма жамоалари мураббийлари учун махсус семинарлар ўтказилмоқда.

Семинарда ЎФАнинг терма жамоалар тайёргарлиги, мураббийлар таълими ва ёшлар футболини ривожлантириш йўналишларида фаолият юритаётган мутахассислари қатнашмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон U-17 ва U-16 терма жамоаларининг бош мураббийлари ҳам мазкур тадбирда иштирок этмоқда.

Семинар давомида футбол соҳасида халқаро тажриба алмашиш, ёшлар терма жамоалари фаолиятини такомиллаштириш ва мураббийлик йўналишидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг