locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётгани ҳақида расмий маълумот берди

ЎФА бу борада ўз муносабатини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётгани ҳақида расмий маълумот берди
Фото: ЎФА

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббийи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга эса ЎФА муносабат билдириб, барча маълумотларни берди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир.

Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, халқаро тажрибага эга ва Жаҳон чемпионатида иштирок этган мутахассисларни терма жамоага таклиф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Хусусан, ЎФА раҳбарияти бу борада яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири, Жаҳон чемпионати ғолиби, 2006 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган таниқли италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан музокаралар олиб бормоқда.

Музокаралар бўйича батафсил ва расмий хабарлар ЎФА саҳифаларида эълон қилинади. ОАВ вакилларидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган норасмий ва асоссиз хабарларга таянмасликларини сўраймиз", - дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциация.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг