ЎФА академиялари ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди
Мусобақа давомида ёш футболчилар ўз маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий ўйини билан ажралиб туришди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
photo: UFA
30-май куни Самарқанд шаҳрида ЎФА ҳузуридаги футбол академиялари ўртасида 2011-йилда туғилган футболчилар иштирокидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида ёш футболчилар ўз маҳорати, тезкорлиги ва жамоавий ўйини билан ажралиб туришди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин. Тошкент вилояти ФА
2-ўрин. Наманган ФА
3-ўрин. Самарқанд ФА
Ғолиб ва совриндор жамоалар мусобақа давомида барқарор ва мазмунли ўйин намойиш этиб, муносиб равишда юқори ўринларни эгаллашди.
Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндор жамоаларга эсдалик совғалар топширилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор